Ankhor Invest Тошкент металлургия заводи акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. 2025 йил охиригача 2023 йилда кипрлик таъсисчиларнинг «ҳаракатсизлиги» туфайли банкротлик хавфи остида қолган ТМЗдаги давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда.
Тошкент металлургия заводидаги давлат улушининг 49,9 фоизи 2025 йил июнь ойи охиригача халқаро бозорда кимошди савдосига қўйилади. Июнь ойида ЎТТЖ суд орқали кипрлик инвесторларни лойиҳадан четлаштириш ҳақида қарор чиқартирган, бироқ завод 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолган.
«Тошкент металлургия заводи» «Газета.uz» мақоласига жавобан корхонанинг қарзлари тижорий фаолият орқали тўланишини маълум қилди. «Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас», дея таъкидлади ТМЗ. Аввалроқ, ЎзТТЖ суд жараёнида заводнинг банкрот бўлиш хавфи борлигини билдирганди.
Кипрлик таъсисчилар, жумладан, Алишер Усмоновга алоқадор «Металлоинвест» компаниясига тегишли корхона «ҳаракатсизлиги» туфайли Тошкент металлургия комбинати банкрот бўлиш хавфи остида қолди. Суд уларни лойиҳадан четлаштирилди, бироқ корхона 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи фаолияти билан танишди. Мажмуада 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб, ўрнатилган. «Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади», — дея таъкидлади президент.
Рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарадиган Тошкент металлургия заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил этиб, йилига 750 минг тоннагача металл ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ўзини қоплаш муддати тахминан 8,6 йил.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводини ишга туширди. Мазкур мажмуада биринчи босқичда 400 млн долларга яқин маблағ тежалади, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Давлат раҳбари ушбу мажмуа очилишини «тарихий воқеа» деб атади. «Ҳаракатларимизнинг асосий мақсади яқин йилларда яхлит, „нолдан тайёр маҳсулотгача“ бўлган металл ишлаб чиқариш кластерини яратишдан иборат», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг